Алберто Контадор "Вуэльта" кўпкунлигидан сўнг, фаолиятига нуқта қўяди (фото)

Испаниялик машҳур велопойгачи Альберто Контадор Вуэльта кўп кунлик пойгаларидан сўнг фаолиятини якунлайдиган бўлди. Айни пайтда Trek-Segafredo жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган 34 ёшли спортчи бу ҳақда ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали маълум қилган.

– Мен икки нарса ҳақида хабар бермоқчиман. Биринчиси – мен 19-августда бўладиган “Вуэльта”да иштирок этаман. Иккинчиси – бу менинг пойгачилик фаолиятимдаги сўнгги мусобақа бўлади.

Мен буни қувонч билан ҳеч қандай афсусларсиз айта оламан. Бу жуда яхши ўйланган қарор. Ўз юртингда, қадрдон мухлисларинг қаршисида фаолиятнингга нуқта қўйишдан яхши чора бўлмаса керак, – дейди Контадор ўз саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!