Аллегри: Дибала узр сўради, у ақлли йигит

Хабарингиз бор бундан аввалроқ "Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри машғулот пайтида Пауло Дибалага танбеҳ бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Италиялик мутахассис ОАВларда тарқалган ушбу хабарга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Дибала узр сўради. Мен буни кутгандим, чунки у ақлли йигит. У 10-рақамни олган пайтда зиммасига улкан масъулиятни ҳам қўшиб олган. У ҳаммасини тушунди. Энди бу мавзу ёпилди”, - дейди Аллегри.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум 19та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!