Аллегри: Иккинчи бўлимда Роналдуни алмаштирмоқчи бўлдим, бироқ ...
"Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Сериянинг "Болонья"га қарши (2:0) учрашув натижалари ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Жамоа ажойиб ва кучли ўйин кўрсатди. Техника жиҳатидан биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Иккинчи таймда қанотлардан хужум қилиб, марказни унутдик.
Жароҳатланган футболчиларимиз сони кўпайгани сабабли, майдонда баъзи бир ўзгаришларни амалга оширдим. Тан олиш лозим, Роналдуни иккинчи бўлимда алмаштирмоқчи эдим, бироқ унинг ўнинга бўлган иштиёқи ва гол уришга бўлган шижоатини кўриб бу фикрдан қайтдим.
Шанба куни "Наполи"га қарши баҳс бизни кутиб турибди. Таркиб борасида бир қарорга келганим йўқ, жума куни асосий таркибга ўзгартиришлар киришимиз мумкин, - дея Аллегрининг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.
Фикрлар