Аллегри “Реал”ни бошқаришдан бош тортди

CHERY AUTO

 

Tecno

“Ювентус” жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Реал” жамоасини бошқаришдан бош тортди. Бу ҳақда Cadena SER маълум қилмоқда.

Хабарда айтилишича, 50 ёшли мутахассис Турин клуби билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи. “Реал” энди бор эътиборини “Тоттенхэм” устози Маурисио Почеттинога қаратмоқда.

Аргентиналик мутахассиснинг ўзи Лондонда қолишни истамоқда. Якунига етган мавсумда Почеттино “Тоттенхэм” билан АПЛнинг бронза медалларига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан 31 май куни “Реал” бош мураббийи лавозимидан кетганини маълум қилди.

Comments

You must be logged in to commet!