Аллегри ҳақ бўлиб чиқди
Айни дамда Туринда А Сериянинг 4-туридан ўрин олган "Ювентус" ҳамда "Сассуоло" (2:0 иккинчи бўлим) жамоалари ўртасидаги учрашув давом этмоқда.
Эътиборлиси, "кекса синьора" юлдузи Криштиану Роналду ниҳоят ушбу учрашувда ўзининг "Ювентус"даги дебют голини уришга эришди.
Эслатиб ўтиш лозимки, жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри португалиялик ҳужумчининг бугун “Сассуоло”га қарши ўйинда ўзининг дебют голини уришини айтиб ўтган эди.
“Роналду ўз устида яхши ишламоқда ва у бугун гол уради деб ўйлайман. Мен ундан ўтган учта турда кўрсатган ўйинидан кўпроқ ёки озроқ нарса кутмаяпман. Бугун у албатта рақиб дарвозасини ишғол қилади”, - дейди тажрибали мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Роналду А Сериянинг ўтган 3та ўйинида ҳам гол уришни уддалай олмаган эди.
Фикрлар