
Альваро Мората: Хатто Исо пайғамбар ҳам ҳаммага ёқмаган
“Атлетико” форварди Альваро Мората мадридлик мухлисларнинг унга бўлган муносабатлари ҳақида гапириб ўтди.
Эслатиб ўтиш лозимки “матрасчилар”нинг айрим мухлислари “Реал”да ўйнаган Мората “Атлетико”га кўчиб ўтганидан жуда норози бўлишган эди.
“Ҳамма жойда барчага бирдек ёқиш қийин. Хатто Исо пайғамбар ҳам ҳаммага ёқмаган. Мени жамоадошларим ва клубдагилар илиқ қабул қилишди. Мен буни қадрлайман.
Мен “Атлетико”га нега келганимни исботлашни хоҳлайман”, - дейди Мората.
Эслатиб ўтамиз, Мората мавсумлар оралиғида "Челси"дан кўчиб ўтган эди.
Фикрлар