Ана холос! Аргентина футбол ассоциацияси Месси орқали салкам ярим миллион евро ишлаб олиши мумкин
Марокаш футбол федерацияси Лионель Месси Аргентина терма жамоасига қарши ўйинда иштирок этиши учун 450 минг евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Таъкидлаш керакки Марокаш ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашув 26 март куни Марокаш пойтахти Работ шаҳрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ айрим ОАВлар 31 ёшли “Барселона” футболчисининг яна терма жамоага қайтиши ҳақида хабарлар тарқатишган эди.
Маълумот учун, Месси ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликдан сўнг Аргентина терма жамоасидаги фаолиятида маълум муддат танаффус қилишга қарор қилган эди.
Фикрлар