Ана холос! Мексика гуруҳдан чиққани сабабли, Кореяга антиқа тарзда миннатдорчилик билдирди

Хабарингиз бор, ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи доирасида Мексика терма жамоаси Швециядан мағлуб (0:3) бўлди. Параллель ўйинда эса Осиё вакили бўлган Жанубий Корея Германия устидан ғалаба (2:0) қозонди. Кореяликларнинг ғалабаси Мексикага плей-офф йўлланмасини қўлга киритишга ёрдам берди.

Шу сабабдан, Мексикада иш юритувчи "Aeromexico" авиакомпанияси Жанубий Кореяга боришни ният қилган мижозлар учун антиқа акция ўтказди. Компания ушбу йўналишга бўлган барча турдаги чипталар нархини 20% пасайтиришди.

Компания ушбу ҳаракат билан кореяликларни Германия устидан қозонилган ғалаба учун миннатдорчилик билдиришди. Бу ҳақида aeromexico.com ўз веб-сайтида ёзиб қолдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!