Ана холос! Ўзил Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

“Кўп мулоҳазалардан сўнг ирқчилик ва ўзимга нисбатан ҳурматсизликни ҳис қилдим. Шундан сўнг Германия терма жамоасида бошқа ўйнамасликка қарор қилдим. Мен ушбу жамоа либосини улкан ғурур ва завқ билан эгнимга кийган эдим, афсуски бу тарихда қолди. Бу қарорни қабул қилиш мен учун жуда оғир бўлди, чунки мен ҳамиша жамоадошларим, мураббийларим ва бутун Германия халқи учун боримни бериб ҳаракат қилганман”, - дейди Ўзил.

Маълумот учун, Ўзил Германия терма жамоаси сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида Бундестим сафида жами 90та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 23та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!