Ана холос! "Пахтакор" "Насаф"нинг яна бир футболчиси билан келишувга эришди (Фото)
Қаршининг "Насаф" клуби дарвозабони Санжар Қувватов фаолиятини Тошкентда давом эттиради. Бу ҳақда футбол агенти Санъат Шарипов твиттердаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.
- Санжар Қувватов "Пахтакор"га ўтмоқда. Томонлар шартнома бандлари бўйича келишиб олди, - деди Шарипов.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" 2017 йилнинг ёзида "Насаф" дарвозабони Элдор Суюновни ҳам ўз сафига қўшиб олганди.
Фикрлар