Ана холос! "Реал" январда Ибрагимовични жамоага олиб келиши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти ушбу мавсумдаги муваффақиятсизликни бартараф этиш йўлларини қидирмоқда
COPE нашри тарқатган хабарга кўра, раҳбарият "Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимовични қишки трансферлар мавсумида жамоага таклиф қилишни режалаштиришмоқда. Манбада ёзилишича, швециялик футболчининг Америка клуби билан тушган шартномани қишда якунига етади. Январда у "Реал"га эркин агент сифатида ўтиши мумкин.
37 ёшли ҳужумчининг "қаймоқранглилар" сафида қисқа муддат ичида самарадорликни оширишига умид қилишмоқда.
Аввалроқ Ибрагимович хизматларига "Милан" ҳам қизиқиш билдираётгани айтилган эди. У бу клубда 2010-2012 йилларда тўп сурган. У бутун фаолияти давомида "Мальмё", "Ювентус", "Интер", "Барселона", "Пари Сен-Жермен" ва "Манчестер Юнайтед" жамоаларида ҳам тўп суришга улгурган. Жорий йил бошида у "Лос-Анжелес Гэлакси"га ўтди.
Фикрлар