Ана холос! Россия 2018 йилги қишки олимпиадада қатнашмаслиги мумкин
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ва халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) россиялик спортчиларнинг келгуси йил Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида бўлиб ўтадиган қишки олимпиада ўйинларида иштирок этишини таъқиқлаши мумкин. Россиялик спортчиларнинг қонида аниқланган допинг бунга сабаб бўлмоқда.
The New York Times нашри тарқатган хабарга кўра допинг можароларига аралашиб қолган Россия терма жамоасини халқаро олимпия қўмитаси фақат битта шарт билан мусобақага қўйиши мумкин. Унга кўра олимпиада баҳслари пайтида Россия давлат мадҳияси янграмайди ва ушбу юрт делегацияси мусобақанинг очилиш маросимида иштирок этмайди. Бироқ, Россия ҳукумати бундай шарт эвазига мусобақада иштирок этишни истамаяпти.
Юқоридаги масала юзасидан WADA ва ХОҚнинг якуний қарори тез кунларда қабул қилиниши кутилмоқда.
Маълумот учун, бу сафарги қишки олимпиада ўйинлари 2018 йилнинг 9 – 25 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар