Ана холос! Самвел Бабаян "Локомотив"да иш бошлади

"Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян “Локомотив” футбол клубида фаолият олиб борадиган бўлди. Клуб расмий сайтининг хабар беришича у клуб президенти маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Самвел Бабаян олдига “Локомотив” ПФК президенти Раджапов Мансур Кучкарович томонидан қуйидаги асосий вазифалар белгилаб қўйилди:

1. Клуб инфратузилмасини кўтариш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш;

2. “Локомотив” болалар ва ўсмирлар футбол мактабини ривожлантириш ва замонавий фаолият юритишини йўлга қўйиш;

3. Клуб материал-техник базасини янада шакллантириш ҳамда бунинг учун керакли барча чора-тадбирларни амалга ошириш.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
King of World
27/02/2019 07:21
Ha buni PFL deydilarmi ))))????????????
&
Sash
26/02/2019 21:38
Tankasi zur ekan.
Тохиржан Холмирзаев
26/02/2019 19:11
Бир умрга узбек фудболидан четлатиган бабян кайтарилди. Энди АЗИЗ ТУРГУНБОЙВНИ ШАМШОД САРИКОВНИ ХАМ КАЙТАРИНГЛАР БУЛАР 6 ОЙГАЧЕТЛАТИЛГАН ХЛОС БИР УМРГА КЕТГАНЛАР КАЙТАРИЛДИКУ УМИД АХМАДЖОНОВ