Анастасия Кузьминадан фантастик натижа

Бугун Норвегиянинг Холменколлен шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқич баҳсларига старт берилди. Босқичнинг илк пойгаси аёллар ўртасидаги спринт дастурида кечди. 

Айнан ушбу йўналишда бир неча карра Олимпиада чемпиони ҳисобланмиш словакиялик Анастасия Кузьмина бу гал ҳам юқори спринтерлик маҳоратини намойиш қилиб, иштирокчилар орасида энг юқори натижани қайд этди. Ажабланарлиси, Кузмина ўқ отишда 1 та хатога йўл қўйган бўлса ҳам чанғидаги фантастик тезлиги эвазига ғалабани илиб кетди. Кучлик учликдан беларуслик Дарья Домрачева ҳамда украиналик Юлия Жима ўрин эгаллашган. 

Бироздан сўнг эркаклар айни шу йўналишда куч синашишади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!