Анчелотти Италия футболининг энг катта муаммосини айтди

"Наполи" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Италия футболидаги асосий муаммо нималигини айтди.

“Италияда футболчилар билан боғлиқ муаммо бор деб ўйламайман. Ҳа, бизда ажойиб истеъдодли футболчилар йўқ, аммо етарли даражада умидли футболчиларимиз бор. Муаммо эса бошқа жойда. Мен бу борада стадионларни тилга олган бўлардим. Бу ерда одамлар футболга келишмайди. Европанинг бошқа чемпионатларида ишлаганимда кўрдимки, у ерда барчаси бошқача. У ерда мухлислар ҳам бошқача муносабатда бўлишади. Италияда эса дербилар ҳакоратлар ва жанжаллар билан ўтади. Хатто “Реал” ва “Барселона” ўртасидаги эль класикода ҳам ҳеч ким ортиқча ҳаракат қилмайди”, - дейди Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, 59 ёшли италиялик мутахассис фаолияти давомида "Челси", ПСЖ, "Реал" ҳамда "Бавария" клубларини бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!