Ads

Мавсумга пухта тайёргарлик кўраётан “Андижон” Суперлиганинг қолган жамоалари сингари ўз сафига маҳоратли футболчиларни қўшиб олмоқда.

Берилган маълумотларга қараганда Қирғисизтон терма жамоаси сафида яқиндагина ниҳоясига етган БААдаги Осиё кубогида иштирок этган ярим ҳимоячи Турсунали Рустамов эртага “бургутлар” сафига келиб қўшилади. Агар 31 ёшли футболчи мураббийларда илиқ таассурот қолдирса, у янги янги мавсумни айнан андижонликлар сафида ўтказиши мумкин.

Таъкидлаш керакки Турсунали Рустамов Осиё кубогининг 1/8 финалида мезбон БАА терма жамоасига қарши ўйинда гол уришга эришган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” бундан аввалроқ Қирғизистон терма жамоасининг бошқа бир аъзоси Ахлидин Исроилов билан келишувга эришилгани ҳақида эълон қилган эди.