Асосий мазмунга ўтиш

"Андижон” клуби футболчиси "Куала-Лумпур” таркибида кўрикдан ўтмоқда

Изоҳлар: 3

Малайзиянинг «Куала-Лумпур» клуби ўтган мавсумда «Андижон» таркибида тўп сурган Бобур Акбаровни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишларича, ўзбекистонлик 28 ёшли марказий ҳимоячи клубнинг Куала Лумпурдаги ўқув-машғулот базасига етиб борган. Шунингдек у «Куала Лумпур» клуби таркибида “Фелда Юнайтед” ҳамда «ПКНС» клубларига қарши мавсум-олди ўртоқлик ўйинларида майдонга тушган.

Маълумот ўрнида, Бобур Акбаров «Гулистон», «Бунёдкор» ҳамда «Навбаҳор» жамоаларида ҳам фаолият олиб борган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ