Андрей Фёдоров: Мен “Локомотив”да у қадар катта ўзгаришлар қилмадим

CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси 10-туридан ўрин олган “Нефтчи” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасидаги (1:4) баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Андрей Фёдоров иштирок этди. Бу ҳақда “Локомотив” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

"Учрашувни у қадар фаол тарзда бошлай олмадик. Лекин вақт ўтгани сайин ташаббус биз тарафга ўтиб борди. Якунда тажриба ҳамда маҳорат ҳам ўз сўзини айтди ва биз йирик ҳисобда ғалабага эришдик. Мен мураббий бўлгач, йигитлар билан келишиб олгандим: Рақиб ким бўлишини фарқи йўқ. Ҳар бир ўйинга жиддий ва пухта тайёргарлик олиб борамиз. Шунинг учун ҳам бугунги беллашувга астойдил ҳозирлик олиб боргандик. Бу ўз самарасини кўрсатди.

Мен “Локомотив”да у қадар катта ўзгаришлар қилмадим. Бор масаллиқдан фойдаланиб, таом тайёрлашга уриняпман. Ҳозирча 4тагина ўйиндан хулоса чиқаришга эрта. Биздан мавсум сўнггига қадар яхши ўйин намойиш этиб, мухлислар, раҳбарият ишончини оқлаш талаб этилади", - деди тажрибали мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!