Андрей Лунин Куртуанинг ўринбосари бўлади

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, келгуси мавсум украиналик кипер Тибо Куртуадан кейинги  "қироллик клуби"нинг иккинчи рақамли дарвозабонига айланади. 

Кейлор Навас эса клубни тарк этиши тобора ойдинлашиб бормоқда. 

Бу мавсум 19 ёшли дарвозабон "Леганес" сафида икки учрашувда майдонга тушди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Маълумот учун, Лунин июлда "Заря"дан 14 млн евро эвазига сотиб олинган эди ва у жамоа билан олти йиллик битимга имзо чеккан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!