Андрей Шевченко: Чемпионлар лигасида бу мавсум "Ювентус" ғолиб чиқиши мумкин
Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко “Ювентус”ни бу мавсум Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга асосий даъвогар деб айтди.
- “Ювентус” бу мавсум Чемпионлар лигасини қўлга киритиши мумкинми?
- Албатта мумкин. Устига-устак Роналду ҳам шу ерда. “Ювентус”га айнан мана шундай футболчи етишмаётган эди. Мен ҳар доим Криштианунинг мухлиси бўлганман. Роналду жуда ҳам истеъдодли ва меҳнатсевар футболчи.
Тўғри, “Ювентус” аввал ҳам кучли бўлган. Бироқ, ҳозирда ушбу жамоа Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун фаворит ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” мусобақанинг 1/8 финал босқичида “Атлетико” Мадридга қарши кураш олиб боради.
Фикрлар