Андрей Шевченко Украина терма жамоасининг асосий мақсади нима эканлигини айтди
Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко олдинда кутиб турган УЕФА Миллатлар лигаси мусобақаси ҳақида тўхталиб ўтди.
"Миллатлар лигаси - бу ижобий турнир. Энди ҳар қандай терма жамоа ўтказиладиган ўртоқлик ўйинларига шунчаки қарамайди. Ушбу мусобақа йирик мусобақага йўлланма бергани учун барча бунга жиддий ёндошади. Мен ҳам бу мусобақани қўллаб-қувватлайман.
Менинг асосий мақсадим қандай қилиб бўлмасин Украина терма жамоасини Евро-2020га олиб чиқишдир. У хоҳ Миллатлар лигаси орқали бўлсин, хоҳ саралашлар орқали бўлсин фарқи йўқ", - дейди Шевченко.
Фикрлар