Англиялик мухлис ўз ваъдасини бажарди (фото)
Англиялик Дэн Уэлш исмли футбол ишқибози татуировка йўли билан ўз баданига Англия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018да иштирок этаётган барча футболчининг исмини ёздириб чиқди.
Маълумотларга кўра Уэлш май ойидаёқ ўзининг Твиттердаги саҳифасида агар терма жамоаси ЖЧ-2018нинг чорак финалига қадар етиб бора олса, баданига ушбу татуировкани чиздиришга ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, Гарет Саутгейт бошчилигидаги Англия терма жамоаси нимчорак финалда Колумбия устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, 1/4 финалга йўлланмани қўлга киритган эди.
Фикрлар