“Анжи” - ЦСКА учрашувини Хабиб Нурмагомедов очиб беради

Россиялик UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов премьер-лиганинг 11-туридан ўрин олган "Анжи" ҳамда ЦСКА клублари ўртасидаги учрашувни очиб беради.

“Анжи” - ЦСКА учрашуви бошланишидан олдин UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов шарафига маросиб ўтказилади. Айнан Хабибга ўйиндаги илк тўпни тепиш ҳуқуқи берилади. Бундан ташқари “Анжи” унга ўзининг эсдалик совғасини топширади”, - деб ёзилади махачкалаликлар расмий твиттерида.

Маълумот учун, "Анжи" - ЦСКА баҳси 19 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!