"Анжи" футболчилари раҳбариятга ультиматум қўйди, Ҳамдамов ҳам (фото)
Ҳамюртимз Достонбек Ҳамдамов фаолият олиб борадиган Доғистоннинг "Анжи" клуби футболчилари раҳбариятга ультиматум қўйди.
Узоқ вақтдан буён маош олмаётган футболчилар бош директор номига хат ёзишди. 23 нафар футболчи имзолаган хатда улар 18 октябрга қадар энг камида икки ойлик маошни беришлари талаб этилган ва шу муддатга қадар тўловлар амалга оширилмаса, иш ташлаш юзага келиши айтилган.
Эътиборлиси, хатга имзо чекканлар орасида Ҳамдамов ҳам бор. У март ойида жамоа сафига келиб қўшилган эди.
Фикрлар