Анри Бельгия терма жамоасидаги шогирдини "Монако"да кўрмоқчи
Сеск Фабрегас билан тез орада шартнома имзолашни режалаштираётган "Монако" "Челси"нинг бошқа бир аъзоси - Миши Батшуайини ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.
Монаколиклар 25 ёшли бельгиялик ҳужумчини қишки трансферлар давридаёқ таркибга жалб этишмоқчи. Уни шахсан жамоа бош мураббийи Тьерри Анри клубда кўрмоқчи. Таъкидлаш лозимки, Анри Бельгия терма жамоаси мураббийлар штабидаги фаолияти давомида Батшуайинг ўйинларини яқиндан кузатиб борган ва унинг имкониятларини яхши билади.
Эслатиб ўтамиз, Батшуайи мавсумни “Валенсия” сафида ижара асосида ўтказаётган эди. Аммо, “кўршапалаклар” уни муддатидан аввал “Челси”га қайтариб юборишини эълон қилишди.
Фикрлар