Аргентина футбол ассоциацияси президенти: Биз Мессига муҳтожмиз
Аргентина футбол ассоциацияси президенти Клаудио Тапиа беш карра "Олтин тўп" соҳиби ҳисобланган Лионель Мессининг терма жамоадаги келажаги борасида гапириб ўтди.
"Менимча Месси терма жамоада тўп суришда давом этмоқчи. Бироқ, ҳозир унга тегмаслигимиз ва янги жамоа шакллантиришимиз керак. Месси ўз терма жамоасини ва ватанини яхши кўради. ЖЧ-2018даги омадсизлик уни қаттиқ ранжитди, аммо биз ҳамон унга муҳтожмиз. У натижа учун жавобгарликни ўз бўйнига олди, лекин биз ҳам унинг елкасига жуда кўп нарсаларни юклаб юбордик. Баъзан у биз учун оддий инсон эмас, ҳудди суперқаҳрамондек кўринади", - дейди Тапиа.
Фикрлар