Аргентина терма жамоаси “Камп Ноу” ёки “Сантьяго Бернабеу”да ўртоқлик ўйини ўтказади

  • 5 январь, 2019, 23:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентина терма жамоаси баҳорда Испанияда Венесуэла билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин.

Tecno

Marca нашри тарқатган хабарга кўра ушбу баҳс 22 ёки 26 март куни “Камп Ноу” стадионида ўтказилади. Бироқ, бу борада “Сантьяго Бернабеу” ва “Ванда Метрополитано” стадионлари варианти ҳам мавжуд.

Аргентина футбол ассоциацияси ушбу ўйинда Лионель Мессининг ҳам иштирок этишини таъминламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Месси ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликдан сўнг терма жамоадаги фаолиятида танаффус қилишга қарор қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!