Арсен Венгер Германия терма жамоасига қайси футболчи етишмаётганини айтди
Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер сўнгги пайтларда кетма-кет муваффақиятсизликларга учраётган Германия терма жамоасига қайси футболчи етишмаётганини айтди.
“Ўзил – ажойиб футболчи. Унинг терма жамоадан кетганидан афсусдаман. Ўзил Германия терма жамоасига керак деб ҳисоблайман. Йоахим Лёв уни терма жамоага қайтишга кўндира олади деб умид қиламан”, - дейди франциялик мутахассис.
Маълумот учун, Ўзил Бундестим сафида 2009-2018 йилларда тўп сурган ва 93та ўйинда майдонга тушиб, 23 бор рақиблари дарвозасини ишғол этган.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликдан сўнг Туркия президенти билан бирга суратга тушган Месут Ўзил кутилмаганда бунинг учун жиддий танқидларга учради ва натижада терма жамоадаги фаолиятини якунлаган эди.
Фикрлар