Арсен Венгер – Япония терма жамоасини бошқариш учун асосий номзод

Узоқ йиллар давомида “Арсенал” клубини бошқариб келган франциялик мутахассис Арсен Венгер Япония терма жамоаси бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида тилга олинмоқда.

Айтиш лозимки, 68 ёшли мутахассис учун кунчиқар юрт у қадар бегона эмас. Боиси, у 1995/96 йилларда бу ерда “Нагоя Грампус” клубини бошқарган ва айнан шундан сўнг “канонирлар” сафига ўтиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, Япония терма жамоасининг ҳозирги бош мураббийи Акиро Нишинонинг амалдаги шартномаси жорий ой якунида ўз ниҳоясига етади ва мамлакат футбол раҳбарияти у билан келишувни узайтирмоқчи эмас.

Маълумот учун, Япония айнан Нишино қўл остида ЖЧ-2018да нимчорак финалга қадар етиб бора олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!