"Арсенал" "Бавария" футболчиси учун 50 млн евродан воз кечишга тайёр

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Бавария” ярим ҳимоячиси Кингсли Команга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Goal нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “канонирлар” 22 ёшли франциялик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ қўлга киритишмоқчи ва бунинг учун Мюнхен клубига 50 млн евро таклиф қилишмоқчи. Айтиш лозимки, Куманни жамоада шахсан бош мураббий Унаи Эмери кўришни истамоқда. Бироқ, футболчи “Бавария”дан кетишни режалаштирмаяпти.

“Мен “Арсенал” билан музокаралар ўтказмадим. Агар ҳаммаси жойида бўлса мен албатта “Бавария”да қоламан. Менинг клуб билан яна 5 йиллик шартномам бор ва мен ушбу жамоада тўп суришда давом этмоқчиман”, - дейди футболчи.

Маълумот учун, Коман ўтган мавсум “Бавария” сафида жами 33та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!