"Арсенал" Карраскони яна Европага қайтармоқчи
Хитойнинг "Далянь Ифан" клубида тўп сураётган бельгиялик ярим ҳимоячи Янник Феррейре Карраско "Арсенал"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Express нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 25 ёшли футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишни кўзламоқда.
Маълумот учун, Янник Карраско хитой клуби сафига 2018 йилнинг январида “Атлетико”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида "Далянь Ифан" таркибида жами 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ унга "Монако" ва "Атлетико"дан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар