"Арсенал" ҳам Хитойда тўп сураётган бельгиялик футболчи учун кураш бошлади

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам "Далянь Ифан" ярим ҳимоячичи Янник Феррейро Карраско учун курашга қўшилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 25 ёшли футболчининг трансферини шахсан “канонирлар” устози Унаи Эмери хоҳламоқда. Лондонликлар уни жорий қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Карраско учун “Манчестер Юнайтед”, “Бавария” ва “Милан” клубларидан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Янник Феррейро Карраско Хитой клуби сафига бундан роппа-роса бир йил муқаддам 30 млн евро эвазига “Атлетико”дан кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!