"Арсенал" қишда Аргентина терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Бока Хуниорс" ярим ҳимоячиси Кристиан Павоннинг трансфери бўйича аниқ таклиф тайёрлади.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 22 ёшли Аргентина терма жамоаси футболчисини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи ва бунинг учун “Бока Хуниорс”га 44,5 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Павон жорий мавсум “Бока Хуниорс” сафида жами 23та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!