"Арсенал" ва "Тоттенхэм" қизиқиш билдираётган футболчи Либертадорес кубоги финалининг энг яхши футболчиси деб топилди

"Ривер Плейт" ярим ҳимоячиси Хуан Кинтеро кеча Мадридда "Бока Хуниорс"га (3:1) қарши бўлиб ўтган Либертадорес кубоги финалининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Қайд этиш лозимки, айнан 25 ёшли колумбиялик футболчи кечаги баҳсда жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Кинтерога Лондоннинг икки гранди – “Арсенал” ва “Тоттенхэм”дан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!