"Арсенал"нинг етакчи ҳимоячиси номаълум муддатга сафдан чиқди
Ҳозиргина якунланган Англия премьер-лигасининг 14-туридан ўрин олган “Арсенал” ва “Тоттенхэм” баҳсида “канонирлар”нинг етакчи ҳимоячиси Шкодран Мустафи жароҳат олди.
Германиялик ҳимоячи учрашувнинг 71-дақиқасида майдонни тарк этди. Унинг ўрнига эса учрашувни Маттео Гендузи давом эттирди.
Ҳозирча Мустафининг жароҳати қай даражада эканлиги ва унинг қачон сафга қайтиши маълум эмас.
Фикрлар