Аршавин фаолиятини якунлаши мумкинлигига шаъма қилди
Қўшни Қозоғистоннинг “Қайрат” клуби форварди Андрей Аршавин агар у билан шартномани узайтиришмаса, фаолиятини якунлаши мумкинлигига шаъма қилди. Таъкидлаш керакки, 37 ёшли россиялик футболчининг қозоқ клуби билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг декабрида ўз ниҳоясига етади.
“Қайрат” билан янги шартнома имзоламасам нима қиламан? Албатта, ҳеч қаерга бормайман”, - дейди Аршавин.
Маълумот учун, Аршавин “Қайрат” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 100дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 30та гол ҳамда 37та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Андрей Аршавиннинг “Навбаҳор”га келиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар