Артур Геворкян Ўзбекистон чемпионатидаги 100-голини киритди
Туркманистонлик футболчи "Навбаҳор"га қарши ўйиннинг 44-дақиқасида рақиб дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди.
Шу тариқа Геворкяннинг Ўзбекистон чемпионати доирасида киритган голлари сони 100 тага етди. Маълумот учун, 2006 йилдан буён фаолиятини юртимизда давом эттираётган Геворкян 100 та голни 5 та жамоа сафида киритган.
Фикрлар