Артур "Реал"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин, агар...
Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Артур "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган Испания кубоги ярим финал жавоб баҳсида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Унга кўра 22 ёшли бразилиялик футболчи жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган ва жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган. Аммо, у "Сантьяго Бернабеу"даги ўйинга қадар ўз формасини тиклаб улгурадими ёки йўқ бу ҳозирча маълум эмас.
Маълумот учун, Артур жорий мавсум “Барселона” сафида жами 27та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришди.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Барселона" учрашуви 27 февраль куни Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади. Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 1:1 ҳисобида якунланган эди.
Фикрлар