Артуро Видаль: Агар VAR жорий этилганида, "Реал" 3 марта ЕЧЛда ғолиб чиқмаган бўларди

“Барселона” клуби хавбеки Артуро Видаль видеотакрорлар тизими (VAR) ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра агар ушбу тизим аввалроқ қўлланилганида “Реал” кетма-кет 3 марта ушбу мусобақада ғолиб чиқмаган бўларди.

“Агар VAR бўлганида “Бавария” камида икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан бўларди. “Реал”да эса 2та соврин камаярди.

Мен “Барселона” билан барча мусобақаларда ғолиб чиқмоқчиман. Лекин, менинг асосий мақсадим бу – Чемпионлар лигаси”, - дейди чилилик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!