Арвеладзе: Майдон ҳақида гапирганимда бунга баҳона сифатида қарашди

"Рақибни чемпионлик билан табриклайман. Йирик ҳисобда ютиш зарур бўлганда ҳар бир тўп йўқотилиши ўзини билдиради. Руҳан жамоани тайёрлаш қийин, лекин футболчилар охиригача интилишди. Ҳисоб биз учун ижобий бўлмаса-да, улар уринишда давом этишди.

Бундай ўйинларда ҳаракат қилиш руҳан жуда оғир. Йигитларга раҳмат айтаман. Мен энг яхши ўйинчиларни олиб келишни истайман, аммо бу рўй беравермайди. Ҳамманинг ўз режаси бор. Кимнидир келиши икки тараф хоҳишига боғлиқ. Ўтган мавсум маҳаллий футболчилардан барчасини ҳам олиб кела олмадик.

Биз қаердадир хато қилдик, баъзан омад етишмади. Бугун ҳам кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Таркибда ўзгаришлар ҳамиша бўлади. Фақат хоҳишлар тўғри келса бўлгани. 

Барча ташкилий ишлар яхши даражада бўлиши керак. Майдонларни гапирганимда буни баҳона деб ўйлаганлар бўлди, аммо нега имкон бор ҳолда шароитларни яхшиламаслик керак? Шунда барча кучлироқ ўйнайдиган бўлади", - деди грузиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!