"Атлетик" футболчиси "Ливерпуль" ва "Наполи"нинг қизиқишларига сабаб бўла бошлади

Бильбаонинг "Атлетик" клуби ярим ҳимоячиси Икер Муниаин фаолиятини Англия ёки Италияда давом эттириши мумкин.

Sport Witness нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли испаниялик футболчи "Ливерпуль" ва "Наполи" клубларининг қизиқишлар доирасига кириб қолган. Ушбу икки жамоа аллақачон Муниаиннинг вакиллари билан алоқага чиқишган ва шу орқали футболчининг хориж чемпионатида ўйнаш истаги бор ёки йўқлигини ўрганишмоқда.

Маълумот учун, Муниаиннинг “Атлетик” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади ва шу сабабли у бошқа жамоа сафига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин. У жорий мавсум басклар сафида жами 9та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 4та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!