"Атлетик" собиқ футболчисини яна қайтариб олди
“Алавес” ярим ҳимоячиси Ибаи Гомес фаолиятини “Атлетик”да давом эттирадиган бўлди.
Бильбаоликлар расмий сайтининг хабар беришича 29 ёшли футболчи “Атлетик” билан 2022 йилга қадар шартнома имзолади. Ушбу келишувга кўра унга товон пули белгиланмади.
Маълумот учун, “Атлетик” Гомес учун бегона эмас. У 2010-2016 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган ва айнан шундан сўнг “Алавес”га кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум Ла Лигада 18та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар