"Атлетико" "Реал" кўзлаётган футболчини ўз томонига оғдириб олмоқчи
Мадриднинг "Атлетико" клуби "Интер" форварди Мауро Икарди учун курашга қўшилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “матрасчилар” 25 ёшли аргентиналик футболчини ёзги трансферлар даврида ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Қайд этиш лозимки, Икарди учун шунингдек “Атлетико”нинг ҳамшаҳари ва ашаддий рақиби “Реал” ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.
Маълумот учун, айни дамда унинг товон пули 110 млн еврони ташкил этади. Бироқ, агар “нерадзуррилар” у билан шартномани узайтиришса, ушбу маблағ 160 млн еврога кўтарилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Икарди жорий мавсум “Интер” сафида жами 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар