"Атлетико" "Торино" етакчиларига "кўз олайтирмоқда"

TIGGO 2 PRO

Италиянинг “Торино” клуби ярим ҳимоячиси Даньеле Базелли фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. AS нашри тарқатаётган хабарга қараганда, ушбу футболчига мадридликлар бош мураббийи Диего Симьеоненинг шахсан ўзи қизиқиш билдирган.

Олдинроқ, “матрасчиларнинг” “Торино”нинг бошқа бир футболчиси Андреа Белоттига қизиқиш билдираётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Қайд этиш лозим, Базелли жорий мавсумда Италия чемпионатида 35 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 4 та самарали пас узатишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!