“Атлетико” дарвозабони умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди

TIGGO 2 PRO

Мадриднинг “Атлетико” клуби мухлислари учун яхши янгилик эълон қилинди. Жамоанинг асосий дарвозабони Ян Облак “матрасчилар”нинг асосий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Таъкидлаш керакки, Облак чекланмаган тарзда машғулотлар олиб бормоқда. Бироқ, у майдонга тушиши учун якуний тиббий текширувлардан ўтиши керак. Аввалроқ, Облакнинг "Байер"га қарши ўйнай олиши ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, словениялик дарвозабон ўтган йилнинг 12 декабрида “Вильярреал”га қарши баҳсида жароҳат олган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!