"Атлетико" етакчиси "Барселона"га қарши ўйинда иштирок этишга тайёр
Мадриднинг “Атлетико” клуби форварди Диего Коста жароҳатидан фориғ бўлди ва у Ла Лиганинг 13-туридан ўрин олган “Барселона”га қарши баҳсда иштирок эта олади.
Берилган маълумотларга қараганда 29 ёшли ҳужумчи бугун “матрасчилар”нинг умумий гуруҳида тўлиқ ҳажмда шуғулланди. Бундан ташқари машғулотларга шунингдек Стефан Савич ва Лукас Эрнандес каби ҳимоячилар ҳам қўшилишди.
Диего Годин, Коке ва Тома Лемар каби футболчиларнинг ушбу баҳсда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда. Хосе Хименес эса умуман майдонга туша олмайди.
Маълумот учун, "Атлетико" - "Барселона" учрашуви 24 ноябрь куни "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар