"Атлетико" етакчиси "Реал"га қарши баҳс олдидан сафга қайтди

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Диего Годин яна машғулотларга қўшилди. Бу ҳақда уругвайлик футболчининг ўзи твиттердаги саҳифасида эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг навбатдаги турида “матрасчилар” ҳамшаҳарлари ва шу билан бирга азалий рақиблари ҳисобланган “Реал”га қарши баҳс олиб боришади. Ушбу баҳс 9 февраль санасига режалаштирилган.

Маълумот учун, Годин жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 23та ўйинда иштирок этди ва 2та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!