"Атлетико" фақат бир шарт эвазига Моратани ижарага олишга тайёр

  • 16 январь, 2019, 14:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Челси" ҳужумчиси Альваро Моратани фақат бир шарт билан ижарага олишини маълум қилди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 26 ёшли испаниялик футболчини фақатгина кейинчалик сотиб олиш шарти бўлмаган ҳолатда ярим йилга ижарага олишмоқчи. Бироқ, “аристократлар” ҳам Моратани тўлиқ сотиб юборишни хоҳлашмоқда.

Маълумот учун, Мората “Челси”га 2017 йилнинг ёзида 66 млн евро эвазига “Реал”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида жами 72та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 24та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!