“Атлетико” ҳимоячиси “Интер”га ўтишга яқин турибди

Миланнинг "Интер" клуби "Атлетико" ҳимоячиси Шиме Врсалькони ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Унга кўра "нерадзуррилар" 26  ёшли хорватиялик ҳимоячини 6 млн евро эвазига 1 мавсумга ижарага олишади. Ушбу муддат якунига етгач эса “Интер” унинг трансферини 25 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Врсалько яқиндагина якунланган ЖЧ-2018да Хорватия терма жамоаси билан бирга кумуш медалларни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!