“Атлетико” ҳимоячиси Италияга йўл олиши мумкин

 

“Атлетико Мадрид” жамоаси ҳимоячиси Хосе Хименес ўз фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo.

Уругвайлик футболчининг хизматларига “Рома” раҳбарияти қизиқмоқда. Римликлар Хименес ёрдамида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.

Футболчи бу ерда ёзги трансферлар мавсумида жамоани тарк этиши кутилаётган Костас Маноласнинг ўрнини эгаллаши керак.

Маълумот учун, Хосе Хименеснинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси 1 йилдан кейин якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!